Ilmiy amaliy konferensiyalar

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

“Миллий ғоя” кафедраси ҳамда Республика “Миллий ғоя ва мафкура” илмий-амалий маркази ҳамкорлигида 2017 йил 01 июнь куни ўтказиладиган “Миллий ғоя тарғиботида инновацион технологиялардан фойдаланишнинг услублари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси

 АХБОРОТ ХАТИ

 

КОНФЕРЕНЦИЯ ТАШКИЛОТЧИСИ: Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университети “Миллий ғоя” кафедраси ҳамда Республика “Миллий ғоя ва мафкура” илмий-амалий маркази

 

“МИЛЛИЙ ҒОЯ ТАРҒИБОТИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ УСЛУБЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

Конференциянинг мақсади: Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш даврида ёшлар қалбида ватанга бўлган муҳаббат туйғусини янада юксалтириш мақсадида  миллий ғоя тарғиботида инновацион технологиялардан фойдаланишнинг услубларини миллий ғоя, жамият тараққиёти ва инновацион технологиялар ривожи нуқтаи назардан ўзаро боғланган ҳолда таҳлил этиш, ушбу соҳадаги илмий изланишлар, тадқиқотлар натижалари муҳокомаси. Тегишли таклиф, тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

конференция шўъбалари:

  • Миллий ғоя тарғиботи фанини ўқитишда инновацион технологияларни қўллаш.
  • Жамоатчилик билан маънавий тарғибот ишларини олиб боришда инновацион технологиялардан фойдаланиш.
  • Ёшларни ёт ва зарарли ғоялардан ҳимоя қилишда инновацион технологиялардан фойдаланиш.
  • Миллий ғоя тарғиботида талаба ёшлар иштироки ва уларни янада фаоллаштириш омиллари.
  • 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясинининг моҳиятини тарғибот ва ташвиқот этишда инновацион ёндошув.

Конференцияда барча қизиқувчилар илмий маърузалар билан иштирок этишлари мумкин.

Конференцияга тақдим этилаётган мақолалар қуйидаги тартибда тайёрланиши лозим: Матн ҳажми 3-4 бет,  электрон ва қоғоз вариантда, муаллифнинг исми, шарифи, иш жойи ёки ўқув юрти номи кўрсатилган ҳолда бўлиши керак. Word матн редакторида 14 pt  ўлчамли Times New Roman шрифти билан 1,5 интервалда.  Юқоридан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилиши ва саҳифаланган бўлиши лозим.

Матн номини катта ҳарфлар билан ёзилиши, кейинги қаторда муаллифнинг исми, шарифи ва илмий даражаси тўлиқ ёзилиши лозим. Мақола ўзбек, рус, инглиз тилларида қабул қилинади.

Таҳрир қилинмаган ҳамда имло хатолари билан тақдим этилган мақолалар нашр қилинмайди. Нашр харажатлари учун илмий мақола ва тезиснинг ҳар бир саҳифасига олдиндан 10 000 сўмдан тўланади.

Координаторлар ф.ф.н. доц. О.М.Мухаммадиева, ф.ф.н., доц.Ш.Н.Тўраев, М.М.Сафаров.

Конференция материаллари учун илмий мақолалар 2017 йил 15 майга қадар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Форобий кўчаси 16, ЎзМУ “Миллий ғоя” кафедраси 518-хона.

Тел.; (0571) 246-67-72, (0595) 177-28-80, (99894) 631-49-55, (99898) 305-05-84

Республика “Миллий ғоя ва мафкура” илмий-амалий маркази

E-mail;   muxlis.safarov@mail.ru. milliygoya@mail.ru,