“Oltin meros” jamg`armasi


 Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширган ишлар

 1. 2017 йил 11 январь фонд Қашқадарё вилояти муассасаси томонидан ёш ижодкор Ҳилола Мустақованинг “Орзуимга етаман бир кун” номли китоб тақдимоти ўтказилди.

2. 2017 йил13 январь фонд Қашқадарё вилояти муассасаси томонидан “Ёш маънавий жавоҳир қидирувчилари” грант лойиҳаси асосида Қарши туманидаги Қоратепа хизмат кўрсатиш ва сервис коллежи ўқувчилари билан вилоят бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

3. 2017 йил 14 январь фонд вилоят ва туман муассасаларида 14 январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб тадбирлар ўтказилди.

4. 2017 йил 25 январда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди ҳомийлигида Ҳаким Сатторийнинг “Ҳазрати Соҳибқирон” ва “Соҳибқирон абадияти” номли китоблари тақдимоти ўтказилди.

5. 2017 йил 27 январда фонд Сурхондарё муассасаси ЎзЛиДеп билан ҳамкорликда Термиз давлат университетида Имом ат-Термизий хотирасига бағишланган “Буюк алломага эҳтиром” кўргазмаси ташкил этилди.

6. 2017 йил 30 январда фонд Қашқадарё вилояти муассасаси томонидан Қарши тиббиёт коллежида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов хотирасига бағишланган “Қалбимизда барҳаёт” номли тадбир ўтказилди.

 

ХАЛҚАРО “ОЛТИН МЕРОС” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИНИНГ
2016 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРГАН  ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

      Халқаро“Олтин мерос”  хайрия жамоат фонди жамоатчилик ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 сентябрдаги “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самардорлигини ошириш тўғрисида”ги ПФ №1559-Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 сентябрдаги “Маънавият ва маърифат“ жамоатчилик маркази ҳузуридаги “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги №338-Қарорига, Ўзбекистон Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ №451-Қарорига асосан ўзини ўзи бошқарадиган, мустақил, нодавлат хайрия жамоат фонди сифатида ташкил этилган.

Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди  ҳуқуқий мақоми, мақсади, вазифалари, ваколатлари, ташкил этилиш ва фаолият принциплари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Ҳомийлик тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилтлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини кафолатлари тўғрисида”ги, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 сентябрдаги ПФ№1559-Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 сентябрдаги №338 – Қарори, Ўзбекистон Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ №451-Қарори ҳамда бошқа қонунларга асосланган Устав билан белгиланади.

2015 йил 4-мартда халқаро “Олтин мерос” хайрия жамғармаси 387 “П” рақами остида қайтадан рўйхатдан ўтди ҳамда эндиликда халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди деб юритила бошланди. 2016 йилда Фонд миллий маданий меросимизни авайлаб асраш, қадриятларимизни тиклаш, халқимиз томонидан эъзозланиб келинаётган зиёратгоҳ, қадамжо ва обидаларни ободонлаштириш, тарихини ўрганиш, жумладан номоддий маданий меросимиз  бўйича қуйидаги ишларни амалга оширди.

Номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сонли қарорининг “Давлат ва нодавлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан ўтказиладиган номоддий маданий мерос билан боғлиқ танлов, кўрик, фестивал каби кўргазмаларнинг йиллик режалари ишлаб чиқилиши, мувофиқлаштирилиши ва эълон қилинишини таъминлаш” тўғрисидаги 47-моддаси ва “Хорижий ва маҳаллий туристларга мўлжаллаб Бухоро ва Тошкент шаҳарларида “Шашмақом” циклидан иборат, Фарғона водийсида “Катта ашула” намуналаридан иборат махсус дастурлар намойиш этилишини йўлга қўйиш” тўғрисидаги 54-моддасини бажариш Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди зиммасига юклатилган. Ушбу қарорнинг тегишли моддаларини бажариш юзасидан фонд томонидан 2016 йилда қуйидаги ишларни амалга оширди:

  1. Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига атаб маънавий – маърифий тадбирлар 2016 йилнинг февраль ойида фонднинг ҚР, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туманлардаги муассасалари ташаббуси ва ҳомийлигида ўтказилди.
  2. Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган анъанавий учрашувлар фонднинг ҚР, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туманлардаги муассасалари ташаббуси ва ҳомийлигида 2016 йилнинг февраль ойида ўтказилди.
  3. Фонд Республика бошқаруви томонидан бажарилган “Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маданияти ва санъатини тарғиб қилувчи саҳифаларни яратиш” грант лойиҳаси бўйича 2016 йил февраль ойида Ўзбекистонда аския ва бахшичилик санъати, номоддий маданий мерос намуналари ҳақида маълумотлар тўпланди.
  4. Фонд Сурхондарё вилояти муассасаси томонидан 2016 йил 27- апрель санасида“Бахши, шоир, оқин ва жировларнинг” анъанавий Республика кўрик – танлови ўтказилди.
  5. 2016 йил 3-июнда Хоразм вилоятининг қадимий Хива шаҳридаги Ичан-Қалъа тарихий мажмуасида Республика халқ ижоди ва маданий маърифий ишлар илмий методика маркази билан ҳамкорликда “Халфа қўшиқлари ва Хоразм лапарлари ижрочилари” Республика кўрик-танлови ўтказилди.
  6. 2016 йил 19 июль Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Сусам қишлоғи ҳудудида Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти муасссасаси томонидан “Барҳаёт мерос” грант лойиҳаси иш режасига асосан “Илоқ” этнографик фестивали ўтказилди.
  7. 2016 йил 16-июлда Андижон вилоятининг Асака шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида Республика халқ ижоди ва маданий маърифий ишлар илмий методика маркази билан ҳамкорликда Аския ижрочилари ва миниатюра театрларининг Республика кўрик танлови бўлиб ўтди.
  8. 2016 йил 28-июлда Жиззах шаҳрида Республика халқ ижоди ва маданий маърифий ишлар илмий методика маркази билан ҳамкорликда таниқли ҳофиз Эсон Лутфуллаев ижодига бағишланган Республика кўрик-танлови ўтказилди.
  9. 2016 йил 19-ноябрда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Давлат Консерваториясида Республика халқ ижоди ва маданий маърифий ишлар илмий методика маркази билан ҳамкорликда Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов ижодига бағишланган Республика кўрик-танлови ўтказилди.

Маданий маърифий ишлар ва моддий маданий меросни авайлаб асраш

  1. “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб анъанавий учрашувлар, концертлар, сумалак сайллари, шеърият кечалари уюштирилди
  2. Наманган шаҳрида 2016 йилнинг апрель ойида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги РХИ ва ММИИММ, “Тасвирий ойна” билан ҳамкорликда Алла қўшиқлар” республика кўрик танлови ўтказилди.
  3. Фонд Тошкент шаҳар бўлими 2016 йил 19-апрелда “Ўзбектуризм” МК билан ҳамкорликда хорижлик сайёҳлар учун Абулқосим мадрасасида миллий ҳунармандчилигимиз намуналари кўргазмасини ташкил этишди.
  4. Фонд Жиззах вилояти муассасаси томонидан 2016-йил 20-май кунида “Миллий меросимиз, қадриятларимиз тарғиботи”га бағишланган Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Анжуман иштирокчилари учун Жиззах вилоятидаги қадимий қадамжо ва зиёратгоҳларга сафар уюштирилди.
  5. Фонд Тошкент вилоят муассасаси томонидан 2016 йил 19 июль кунида Оҳангарон тумани, Сусам қишлоғида 1500 иштирокчилар қатнашган миллий маданий меросимизга бағишланган “Илоқ” фестивали бўлиб ўтди.
  6. Фонд Бухоро вилояти муассасаси томонидан 50 дан ортиқ ҳунарманд усталар кўмагида Бухоро шаҳридаги 32-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ва 4-, 6-, 9-, 20-сонли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларга бепул ҳунар ўргатиб келинмоқда.
  7. 2016 йил 19-20-21 август кунлари Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Тошкент вилоляти муассасаси , Тошкент вилояти ҳокимлиги, Республика Археология институти, Санъатшунослик институти, Шарқшунослик институти, Угом-Чотқол ДМТБ илмий ходимлари ва Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Дунё бўйлаб” телеканали “Сув ёқалаб” кўарсатуви ишчи гуруҳи ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Пском дарёси бўйлаб “Шош-Илоқ” илмий-этнографик экспедицияси ўтказилди.
  8. “2016 – Соғлом она ва бола йили”га бағишлаб 2016 йил 20-25-август кунлари фонд Андижон вилояти муассасасида ёшлар ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Ёшларни ёт ғоялардан асраш”, “Ёшлар ватанимиз келажагидир” мавзуларида вилоят бўйлаб туркум тадбирлар ўтказилди.
  9. 2016 йил 16-18 –сентябрь кунлари фонд Тошкент вилояти муассасаси томонидан Ангрен шаҳрида 3 кунлик “Очиқ табиат қўйнида экотуризм” ўқув машғулоти ва экскурсияси ўтказилди.
  10. 2016 йил сентябрь ойида фонд Бухоро вилояти муассасаси томонидан ўсиб келаётган ёш авлодни миллий анъана ва қадриятларимиз, бой маънавий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида “Куйланг ёш хонандалар” номли вилоят фестивали ўтказилди.
  11. 2016 йил сентябрь ойида Самарқанд, Хоразм вилояти муассасаси ўлкашунослари Ўзбек халқининг миллий қаҳрамони Жалолиддин Мангуберди хотирасига ўрнатилган қабртошни топиб, текшириш бўйича экспедиция ишларини олиб боришди.
  12. 2016 йил 14-сентябрда фонд Қашқадарё вилояти муассасаси томонидан Қарши шаҳридаги Маданият ва туризм касб-ҳунар коллежи талабалари билан “Қарши шаҳрининг тарихий-меъморий обидалари ва унинг аҳамияти” мавзусида саёҳат тадбири уюштирилди.
  13. 2016 йил иккинчи ярмида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Шайх Умар Вали” зиёратгоҳи комплекси лойиҳа-смета хужжатлари тўлиқ ишланди, лойиҳа ичида 15та объект бўлиб, улар: мақбара, масжид, минора, 50 ўринлик меҳмонхона, 4та шийпон, дарвозахона, савдо расталари,  қушхона, ошхона, хожатхона ва тахоратхоналардан иборат. Лойиҳа ишлари тасдиқланди ва 2017 йилда реконструкция ишлари амалга ошириш режалаштирилди.
  14. 2016 йил иккинчи ярмида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги “Шоабдумалик ота” зиёратгоҳини қайта тиклаш ишлари якунланди. Ҳозирда тахоратхона, хожатхона, қоровулхона қурилмоқда ва умумий ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
  15. 2016 йил сентябрь ойида Тошкент вилояти Бекобод туманидаги “Бузрукбува” зиёратгоҳида реконструция ишлари бошланган ва ҳозирда қурилиш давом этмоқда.
  16. 2016 йил давомида Тошкент вилояти Бўка туманидаги “Хўжа Зунун ота” зиёратгоҳининг лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланди.
  17. 2016 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида Тошкент шаҳридаги 19 аср тарихий ёдгорлиги Абулқосим мадрасаси биносининг томида кенг қамровли таъмирлаш ишлари ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилди. Келишувга мувофиқ 2017 йилда мадраса саҳнида қадимий шаклдаги ёритиш воситалари ўрнатиш, йўлаклар қуриш ишлари амалга ошириладиган бўлди.
  18. Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Тошкент вилоят муассасаси томонидан 2016 йилда Олий мажлис Нодавлат ва нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоатчилик фондининг “Барҳаёт мерос” ва фонд республика бошқарувининг “Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маданияти ва санъатини тарғиб этувчи саҳифаларни яратиш” номли  грант лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилди. Жумладан фонд республика бошқаруви томонидан амалга оширилган грант лойиҳасига мувофиқ:

– “Facebook”, “Odnoklassniki”, “VKontakte”, “Davra.uz” ва “YouTube” каби ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон маданияти ва санъатини тарғиб қилувчи саҳифалар яратилди.Ушбу ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги мавжуд номоддий ва моддий маданий  мерос  намуналари ҳақида тушунча берувчи маълумотлар акс эттирилди.Ижтимоий тармоқларда яратилган саҳифаларда Ўзбекистондаги мавжуд      моддий ва  номоддий маданий мерос ҳақида маълумотлар инглиз тилига таржима қилинган ҳолда жойлаштирилди.

-Ижтимоий тармоқларда яратилган саҳифаларда Ўзбекистон маданияти ва   санъати тўғрисидаги 200 дан кўпроқ фотолавҳалар, шунингдек 20 дан кўпроқ   видеолавҳалар жойлаштирилди.

Миллий маданий меросимизни тарғиб қилиш бўйича ноширлик соҳасида:

  1. Фонд Тошкент вилояти муассасаси томонидан “Янги Чиноз” китоби ва Тошкент шаҳри ва вилояти зиёратгоҳлари харитаси чоп этилди.
  2. Фонд Фарғона вилояти муассасаси томонидан Фарғона водийсида Нақшбандия тариқатининг машҳур намоёндаси шайх Носириддин Марғиноний ва унинг фарзанди шайх Юсуф Косоний тарихидан ҳикоя қилувчи “Ошиқ Юсуф зиёратгоҳи” рисоласи, “Тибб ул-маҳбуб ҳубб ул-матлуб” асари 200 нусхада, 12 босма тобоқли аждодларимиз ҳаёти ҳақидаги “Файзи Зоҳир хонақоҳ”,”Рошидон азизлари” каби китоблар, Қўқондаги Қора ёзи бобо мозори тарихи рисоласи, шунингдек, Ўзбекистон зиёратгоҳлари туркумига кирувчи “Муқаддас қадамжолар”, “Тошкент зиёратгоҳлари”, “Катпут тарихидан”, “Бўрбалиқ тарихи” номли монографиялар нашр этилади.
  3. Қашқадарё вилояти муассасаси томонидан муқаддас қадамжолар туркумига кирувчи “Нурли остона” номли 300 бетлик китоб, “Аждодлар ҳақида хотиранома”, “Қашқадарё илҳомлари”каби кичик китобчалар чоп этилди ва шунингдек “Тароват” номли рўзномада миллий маданий меросимиз, қадриятларимизга оид мақола ва лавҳалар нашр этилиб турилди.
  4. 2016 йил 30 сентябрда Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди ва ЎзННТМА иштирокида ўтказилган “Маданий-тарихий ва маърифий соҳадаги ННТлар Форуми” натижаларига бағишланган альманах чоп этилди.

 Ўтказилган тадбирлар