“Jahon adabiyoti” jurnali

“Жаҳон адабиёти” журнали таҳририятининг 2016 йил сентябрь ойидаги фаолияти юзасидан маълумот

“Жаҳон адабиёти” журнали таҳририяти 2016 йил сентябрь ойида муаллиф-таржимонлардан келаётган қўлёзма асарларни саралаш, таҳрир қилиш, нашрга тайёрлаш каби функционал вазифаларини бажарди.

“Жаҳон адабиёти” журналининг 2016 йил сентябрь сонида қуйидаги асарлар эълон қилинди:

  1. “Буюк давлат арбоби” сарлавҳаси остида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан хорижлик таниқли давлат ва жамоат арбобларининг хотиралари, эътирофлари берилди.
  2. “Муҳаррир минбари” рукнида бош муҳаррир Ш.Ризаевнинг “Эл-юртини ўйлаган инсон” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Мақолада Ислом Каримов феноменининг Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳаётидаги катта ўрни юзасидан фикр-мулоҳаза юритилган.
  3. “Навоий сабоқлари” рукнида ҳазрат Алишер Навоийнинг “Сенсиз” радифли ғазали насрий баёни ва шарҳи билан берилди. Шунингдек, ғазалнинг рус ва инглиз тилларига В.Рождественский, А.Обид таржимаси ҳам ўрин олган.
  4. “Нобель совриндорлари” рукнида таниқли инглиз адиби Б.Шоунинг “Қалблар парчаланадиган хонадон” пьесасининг дастлабки қисми берилди. Асарни рус тилидан М.Хайруллаев таржима қилган.
  5. “Наср” рукнида таниқли тожик адиби А.Абдужабборовнинг “Сўнгги қор” қиссаси (Рус тилидан А.Файзулла таржимаси) берилди.
  6. “Наср” рукнида атоқли бурят адиби И.Калашниковнинг “Қаттол аср” тарихий романи (Рус тилидан М.Йўлдошев таржимаси) берилди.
  7. “Эпос – тафаккур дурдонаси” рукнида таниқли латиш шоири А.Пумпурнинг “Лачплесис – латиш халқ қаҳрамони” эпосининг давоми эълон қилинди. Асарни рус тилидан М.Қўшмоқов ва К.Жўраев таржима қилган.
  8. “Драма” рукнида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Навоий ва Бойқаро” тарихий драмасининг дастлабки қисми берилди.
  9. Сентябрь ойида Арманистон Республикасида мустақиллик байрами нишонланиши муносабати билан “Глобус” рукнида арман адабиёти ва санъати манзаралари ҳақидаги мақолалар берилди.
  10. “Шеърият минтақалари” рукнида арман шеъриятидан намуналар эълон қилинди.
  11. “Адабий саёҳат” рукнида таниқли арман адиби Г.Матевосяннинг “Бегона” қиссаси берилди. Асарни ўзбек тилига русчадан О.Отахон таржима қилган.
  12. “Жаҳон маданияти ва санъати” рукнида арман режиссёри Армен Жигарханян ва хитой адибаси Жанг Айлин ҳақидаги мақолалар эълон қилинган.
  13. “Муқовамизда” рукнида арман рассоми фаолияти ҳақида сўз юритилган.
  14. “Тақвим” рукнида сентябрь ойида таваллуд топган таниқли адиблар, санъат намояндалари ҳақидаги мухтасар маълумотлар берилган.
  15. “Резюме” рукнида журналнинг русча ва инглизча қисқача мазмуни билан таништирилган.

Журналнинг ҳажми 20 босма тобоқ (208 саҳифа).